"Фулхэм" ҳужумчиси Абубакар Камара фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.
"Express"га кўра, "шаҳарликлар" 25 ёшли француз учун 32 млн евро беришга тайёр. Унга, шунингдек, "Милан" ҳам даъвогар.
Камаранинг амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди. Transfermarkt уни 1,6 миллион еврога нархлаган.
Жорий мавсумда Камара 25 та ўйинда 4 та гол уриб,4 та ассистни амалга оширган.