“Рома” “Челси”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Виллиан учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Football Italia нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик вингер “кўклар” билан янги шартнома имзоламоқчи эмас. Мавсум сўнггида Виллиан эркин агентга айланади. Футболчига шунингдек, ПСЖ ва“Тоттенхэм” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Виллиан жорий мавсумда 28та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 6та голга ассистентлик қилган.