Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Жасур Яхшибоев — янги Маҳрезми?

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "Советский Спорт" нашри Беларусь чемпионатида ўйнаётган иқтидорли футболчиларга аҳамият қаратиб, уларни Россия клубларига тавсия қилди. Улар орасида "Энергетик-БГУ" форварди Жасур Яхшибоев ҳам бор.

Нашр ўзбекистонлик футболчи ҳақида қуйидагиларни ёзди:

"Ўзбекистонлик легионер, мавсумнинг асосий кашфиётига айланди. У «Энергетик» сафига ижара асосида «Пахтакор»дан келди. У мавсумолди йиғинларнинг асосий қисмини ўтказиб юборган бўлса-да (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида иштирок этди), мавсумни ажойиб бошлади.

Яхшибоев – классик қанот ҳужумчиси. Тезкор, техникаси яхши, қўрқмасдан рақибларни алдашга киришади, тўпни яхши ушлайди, ҳар иккала қанотдан марказ томон сурилиб, дарвоза томон зарба беради. Бундан ташқари, у совуққон. БАТЭга қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйинда рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини бирин-кетин алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўпни жойлади.

Бундан ташқари, Яхшибоев – фақат ўзини ўйлайдиган футболчи эмас. У майдонни яхши кўради. Рақиб ҳимоячилари ортига узатма бера олади, шериклари билан "девор" ўйнай олади. Стандартлардан аниқ узатма беради. «Рух»га қарши ўйинда (1:0) унинг узатмасидан кейин ҳимоячи Даниил Мирошников ғалаба тўпини киритди.

Жасурбек жамоасининг 6та голидан 5тасида бевосита иштирок этди. Дастлабки 3та турда марказий ҳужумчи вазифасида ўйнаган бўлса-да, унга қанотларда бўш ҳудудни қидириш кўпроқ ёқиши кўриниб турибди.

Кимдир уни янги Риёд Маҳрез деб атай бошлади. РПЛ клублари, ушбу иқтидор эгасига аҳамият қаратинг!"

Манба: www.sovsport.ru
Киритилди: 01:35, 13.04.2020.
Ўқилди: 5738 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик