Инстаграм юлдузи Арат Ҳуссайний тўп билан қандай муомалада бўлишини намойиш қилди. "Барселона" формасини кийиб олган эронлик 6 ёшли бола тўпни полдан кўтарди, оёғи билан бир неча марта жанглёр қилди ва чалқанча зарба билан кичик дарвозани ишғол қилди.
Болакай ушбу трюкни бошлашдан олдин "Барселона" сардори Мессига салом йўллади: «Hello, Leo Messi, I love you».
Ҳуссайний мураккаб акробатик ва гимнастик машқларни бажариши билан бир неча йиллардан бери Инстаграмда машҳур бўлган. Ҳозирда унинг 2,7 миллион обуначиси бор.