«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди.
«Тиббиёт ходимлари ҳафталиги якунланди. Амалга оширилган ишлар учун мен ЮНИСЕФ билан биргаликда уларга чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Коронавирус пандемияси пайтида бизнинг оилаларимиз хавфсиз бўлиши учун ўз оиласидан узоқда кеча ва кундузларни ўтказаётганларни мен қаҳрамонларимиз деб айта оламан.
Ҳеч нарсага қарамасдан улар ҳомиладор аёлларга ёрдам бериш, болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилишдек хайрли ишга бел боғлашган», – дея ёзди Месси инстаграмдаги саҳифасига.