Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Лука Йовични сотмайди, дея хабар қилмоқда АS нашри.
Аввалроқ "Реал" Йовични "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландга алмашиш ниятида экани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум 22 ёшли футболчи Ла Лигада 15 ўйин ўтказиб, икки гол ва битта самарали узатмага муаллиф бўлди.