“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезусни “Ювентус” ярим ҳимоячиси Дуглас Костага алмаштирмоқчи эмас. Бу ҳақда La Repubblica нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, “шаҳарликлар” ёш ҳужумчисини 30 ёшли Костага алишмоқчи эмас. Шунингдек, “Манчестер Сити” раҳбарияти кўп жароҳат оладиган футболчи керак эмас деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Коста хизматига шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.