Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Барселона” диктатори ишга жиддий киришди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги бир неча йил давомида Хосеп Мария Бартомеу ўзининг ғалати трансферлари, “Барса” академиясининг сўниши, клуб маркетинг хизматидаги камчиликлар ва бошқа кўплаб сабабларга кўра танқид тошлари остида қолиб кетмоқда.

Пандемия даврида “Барселона” яна бир молиявий жиҳатдан барқарор клуб эмаслигини футболчилар маошини 70 фоизга камайтирган холда исботлаб қўйди. “Реал Мадрид” ўз футболчиларининг маошини бир текис беришда давом этаётган бир пайтда, “Барселона” клуб хизматчиларининг ҳам маошини ўз футболчиларига юклаб қўйганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, жамоа тез орада ўз футболчиларига маошларидан воз кечишлари борасида илтимос билан чиқиши ҳам кутилмоқда.

Мана шундай воқеалар ичида Каталония клубида бир йўла 6 та диреcтор истеъфога чиқарилди. Бирор бир сабабсиз, ҳеч қандай фактларсиз Хосеп Мария Бартомеуни қўллаб-қувватламаган директорлар кенгаши аъзоларининг 6 таси ишдан олинди...

Истеъфодан сўнг, клуб расмий сайти жамоани тарк этган директорларга ўз миннатдорчилигини билдирганча улар билан хайрлашди.

“Бартомеу менга қўнғироқ қилди ва дирекорлар кенгаши таркибини қайта ишга туширмоқчи эканлигини маълум қилди. Айтишича, у мени ва айрим кенгаш аъзоларидан кўнгли тўлмаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, у мени клуб бошқарув тизимини танқид қилишда айблади. Мен эса шунчаки ОАВ билан алоқада бўлишимни ва ҳеч қачон футболчиларни танқид қилмаганимни айтдим. Бошқарувдаги инсонларга келадиган бўлсак, барча компанияларда салбий инсонлар бор эканлигини барча яхши билади.

Мен Бартомеуни бошқачароқ тоифадаги менежерлар билан ишламоқчи эканлигини тўғри қабул қилдим, бироқ бу ишни 3-4 ҳафтадан кейин ҳам амалга оширса бўлар эди. Менга вазиятнинг бундай хунук кўриниш олиши ёқмади. Улар шунчаки қўнғироқ қилишди ва ишдан бўшатилганим ҳақида хабар беришди. Ўйлашимча,кимдир клуб ғазнасидан пул ўғирламоқда. “I3 Ventures”га кўрсатилган хизмат учун миллион евро тўлаган. Ваҳоланки, бундай хизмат учун 100 минг евродан ортиқ ҳеч ким тўламайди. Ҳақиқатдан ҳам бошқарув аъзоларидан бири клуб ғазнасида пул ўмармоқда. Унинг ким эканлигини аниқ айта олмайман, бироқ гумоним бор”, – ишдан бўшатилган 6 директордан бири Эмил Русо.

“Русонинг айтган барча сўзлари ғирт ёлғон! Бундай айблов эълон қилишдан олдин еталича далилга эга бўлиш талаб этилади. Далил ва исбот йўқ. Сабаби, раҳбарият тоза ишламоқда. Хатолар бўлиши мумкин, бироқ жиноий иш ҳақида гап кетмоқда. Ҳеч ким клуб ғазнасидан ҳеч нарса олаётгани йўқ. Биз ҳеч қачон билиб туриб клубга зиён етказмаганмиз. Ҳатто пора борасида ҳам бирор маротаба бизга қарши далил ҳеч ким кўрсата олмаган. Кўрсата олмайди ҳам. Сабаби, раҳбарият ўз ишига маъсулият билан ёндошмоқда”, — деб Русонинг сўзларига жавоб берди “Барселона”нинг расмий вакили Жозеп Вивас. Унинг айтишича, Русова унинг тарафдорлари футболчиларнинг маошлари камайтирилиши борасида ташаббус билан чиққан экан. Шунга қарамай, “Барселона” раҳбарини аввал ҳам клуб расмийларикескин танқид қилишганидан хабарингиз борми?

“Барселона”да бўлиб ўтаётган ишлар шунчаки шармандали аҳволга келиб улгурди. Шахсий қизиқишлар ва яккаҳокимликка интилиш, норозиликлар, келишмовчиликлар ва бошқа кўплаб муаммолар юзага қалқиб чиқмоқда. Билишимча, Бартомеу нормал инсон, бироқ бу сиёсат. Мен ҳеч қачон сиёсат билан шуғулланишни истамаганман. Унинг раҳбарларга ўтказаётган босими яхшилик билан якунланмаслиги аниқ. Бир ярим йил давомида унинг бошқарувида клуб ёмон ҳаракат қилмади, бироқ “Барселона” президентлари доимо барчасини жуда хунук якунлашига ўрганиб қолганмиз” — деди Габриэль Масфуррол.

“Раҳбарият “сочилиб кетган”. Мен буни анча аввал пайқаганим учун 2019-йилнинг июльойида кетмоқчи эдим. Биз бир жамоа эмас эдик. Эндиликда вазият портлаш арафасида турибди ва бунинг ажабланарли ери йўқ. Мен директорлар кенгаши тобора уюшган жиноий гуруҳга айланиб бораётганини пайқадим. Иш анча жиддийлашиб кетган.

Агар кимдир сенинг истакларингга қарши чиқаётган бўлса, ким аслида ким эканлигини дарров англаб олиш мумкин. Мен Бартомеуни яхши биламан. У танқидни тўғри қабул қиладиган инсонлар сирасига киради. Уни танқид қилгани учун ишдан бўшатиб юборишига ишониш мушкул. Шунчаки, Хосеп доимо ҳиссиётларга берилганча қарор қабул қилади. Русо билдирган фикрларга қўшилмаган бўлар эдим. Агар менга клуб президенти кетишни буюрса, ҳеч иккиланмай нарсаларимни йиғиштириб клубни индамай тарк этган бўлар эдим”,- дейди клубнинг собиқ вице-президент Жорди Местре.

Эндиликда клуб бошқарувида қолган 13 кишидан бирортаси истеъфога чиқарилмайди. “Диарио Спорт”нашри берган хабарлара қараганда, 13 кишининг барчаси клуб президентини тўлиқ қўллаб-қувватловчи тарафдорлар эмуш. Бартомеунинг амалга ошираётган ҳаракатлари якка ҳокимликни ўрнатишга ўхшаб бормоқда. Яқиндагина “El Confedencial” нашри “Барселона”да бўлаётган ички низолар борасида катта мақола эълон қилди. Ушбу мақоладаги энг муҳим фикрлар билан таништириб ўтамиз: “Бартомеу ўзи учун ноқулай бўлган директорларни ишдан олиб ташлаш орқали қолган бир ярим йил давомида президентлик лавозимини ушлаб қолмоқчи. Эмил Русо унинг учун чинакам бошоғриғи эди. Сабаби, у доимо шаффофликни талаб қилувчи медиа одам. У ўзи истамаган ҳолда клубнинг ҳисоб-рақами ҳақида маълумотларни ошкор қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. “Барселона” президенти тарафдорларини атрофига йиғиш орқали норози бўлганларни “ўйиндан чиқариб юборди”. Месси, Бускетс, Пике сингари етакчи футболчилар раҳбариятнинг клуб ишига ортиқча аралашаётганидан ранжиган эди, президент уларга 6 та директорнинг “бошини” келтирди. Президентнинг клуб футболчилари томонига ўтиши ички низолар чоғида сиёсий қадам вазифасини бажариб берди.

Бартомеу жуда айёр инсон. Унинг оқкўнгиллиги остида жуда хафвли шахс яширинган. У жуда ақлли инсон бўлгани учун клуб сардорларини ўз томонига оғдириб олишни уддалади. У футболчи ва мухлислар олдидаги мавқеи ижтимоий тармоқлардаги баҳс-мунозарлардан сўнг кескин тушиб кетганини англаб турибди. Шу сабабли клуб етакчилари билан бирга ҳаракат қилишни бошлади. У клубдаги менежмент билан муаммоларни яшириш мақсадида ҳам футболчи ва мухлислар томонида эканлигини ошкор қилиб қўймоқчи бўлди. Қайсидир маънода бу ишнинг уддасидан ҳам чиқди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 07:06, 14.04.2020.
Ўқилди: 6530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.