Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Хавьер Маскерано «кўк-анорранглилар» сардори Лионел Месси ҳақида навбатдаги илиқ фикрларни билдирди.
«Ҳар сафар Лео ҳақида гапирсам ҳам, барибир бир хил фикрни қайтаравераман. Футболда қарор қабул қилиш ва маҳоратни ишга солиш муҳимдир. Кўп футболчилар тўғри қарор қабул қилишади, лекин уларни майдонда яхши тарзда амалга ошира олмайдилар. Месси эса иккаласига ҳам қодир.
Бундан ташқари, Лео ўйинни қандай назорат қилишни билади ва бу унга бир ўйинда етти, саккиз ва тўққиз маротаба голга тортадиган вазиятларни содир этишга имкон беради.
У ўйинда устунлик қилиш қобилиятига эга, одатда эса ўйин футболчилардан устунлик қилади. Биз ҳар хил нарсаларни амалга оширамиз, чунки, рақиб ёки ўйин жараёни бизни уларни бажаришга мажбур қилади.
Мессида эса ҳаммаси ўзгача: у ўйинни нима қилиш ёки қилмаслик кераклигини билади. Шу сабабли, Месси – ўзга сайёралик», – деди Маскерано.