Manchester Evening News нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби футболчиси Лерой Сане ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмаслиги мумкин.
24 ёшли германиялик футболчига Мюнхеннинг «Бавария» клуби давогарлик қилаётганди ва бир йилдан бери кузатиб келаётганди. Бироқ, ушбу битим коронавирус пандемияси олиб келган молиявий инқироз туфайли катта эҳтимол билан амалга ошмаслиги мумкин.
Қайд этилишича, Сане "Бавария" таркибига ўтишни жуда хоҳлаётганди ва клуб билан шахсий шартнома борасида келишувга ҳам эришиб бўлганди.