Calciomercato порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Италиянинг "Наполи" клуби марказий ярим ҳимоячиси Аллан ёзда жамоасини алмаштириш ниятида.
"Наполи"га Женнаро Гаттузо бош мураббий бўлиб келганидан кейин бразилиялик футболчи асосий таркибдаги ўйинини йўқотиб қўйди.
Қайд этиш керакки, Алланнинг "Наполи" клуби билан 2023 йилнинг ёзигача шартномаси мавжуд. Унга ҳозирги пайтда Англиянинг "Эвертон" клуби қизиқиш билдирмоқда.