Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Футбол ютган кун»

Баҳо:
+ | -

17 апрель. 2019 йилнинг шу кунида "Эттиҳад" ўйингоҳида "Манчестер Сити" ЕЧЛ чорак финалида "Тоттенҳэм"ни қабул қилган, биринчи учрашувда 0:1 ҳисобида ютқазган ўйини вазиятини тўғрилаш ниятида сафланган эди. Учрашув мезбонларнинг бир тўп фарқи билан тугади, бироқ меҳмонда гол урмаган Гвардиола шогирдлари 4:3дан рози бўлолмасликлари турган гап эди.

Бу ўйин сўнгги йилларнинг энг зўр баҳси дея оламан. Кураш, голлардан кейинги мураббийларнинг юришлари, икки жамоанинг-да тинимсиз характер кўрсатиши ва... охирги сонияларда "Ман. Сити"нинг голи. Охирги сонияларгача борармиз, 12-дақиқадаёқ таблода ҳисобнинг 2:2 бўлиб туришига нима дейсиз. Даҳшат!

Ҳар гол урилганидан сўнг гол урувчи жамоа шиддат-ла яна олдинга чиқади ва масалани ҳал қилиб ташлайди, деб ўйлагандик. Йўқ, йўқ, рақиб томон йиқилган ҳолидан туриб олар, жавоб бера оларди. АПЛ ҳавоси ЕЧЛ ҳовлисида ҳам кезиб юрган оқшом эди.

Стерлинг сўнгги секундлар ўтиб бораётганда ғалаба голини йўллаб, нишонлаётган чоғини эсланг. Гвардиоланинг телбаларча югуриб юришларини бирор бир Голливуд актёри ўйнаб бера оладими, йўқ!

Кейин VAR кўриб чиқиб голни бекор қилиши. Бу қувонч бир лаҳзанинг ўзида Почеттино қиёфасига сингиши. Мен айнан шу ўйинда футболга ВАРнинг кириб келганини, унинг том маънодаги таъсирини кўргандим. Вазиятларни бир неча сония ичида бу томонга буриб юбориши мумкин бўлган қоида экан, деб қўйгандим ўзимга ўзим.

Ҳа, "Тоттенҳэм" шу куни меҳмонда урилган гол эвазига ярим финалга чиқди. Ярим финалда бундан-да каттароқ камбэкни амалга ошириб, финалга етиб борди. Бу ҳақда алоҳида фильм ишлаш керак. Бироқ, мана бу сўнгги сонияларнинг инсон юзидаги инъикосини-чи? Уни фильм ҳам бера олармикан? Киноматографиянинг қудрати етарлимикан шодлик ифодасининг Гвардиоладан силлиққина Почеттинога ўтиб кетишини тасвирлашга. Йўқ, буни фақат футболда, ўша лаҳзаларда онлайн яшаб кўриш керак. Гвардиола билан, Почеттино билан бирга яшаб томоша қилиш керак. Ўша ҳислар билан уларга ҳамдард бўлиб, ҳамроҳ бўлиб яшаб кузатиш керак. Бошқачаси у қадар таъсир кўрсата олмас.

Гвардиола шу ҳолатга тушгач, мен хаёл уловида 2009 йилга қараб равона бўлдим. "Челси" мағлуб этиб худди шу ҳолатда югуриб юрган Пепнинг қувончини эсладим. Балки, адолат футболда ҳам ўз бўйини ҳар ўн йилда эслатиб турар, а, нима дедингиз?

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov

Мана ўша фантастик ўйинда урилган ва ҳисобга олинмаган голлар видеолавҳаси:

Киритилди: 07:16, 17.04.2020.
Ўқилди: 4160 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.