Англиянинг "Лестер" клуби бош мураббийи Брендан Роджерс мавсум қайта тикланадиган бўлса, унга футболчиларни тайёрлаш учун бир ой вақт керак бўлишини айтиб ўтди.
- Агар мавсумни қайта тиклаш санаси аниқланса, футболчилар биринчи ўйинга тайёргарлик кўришлари керак. Уларнинг аниқ бир машқлари бор, лекин спорт формасига эга бўлиш - умуман бошқа масала. Қайта тиклангандан кейинги бўладиган биринчи учрашувга футболчиларни тайёрлаш учун 3-4 ҳафта вақт керак бўлади", - Роджерснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.