Италия Футбол Федерацияси (FIGC) раҳбари Габриэле Гравина коронавирус пандемияси сабабли тўхтаб қолган Италия чемпионатининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ, Италия бош Вазири Винченцо Спадафора клубларни май ойидан машғулотларни бошлаши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
«Мен ҳам худди Спадафора каби умид қиламанки, клубларимиз машғулотларни 4 май кунидан бошлайди. Бошқа томондан олиб қараганда, Италия қийин аҳволга тушиб қолганини жуда яхши тушуниб турибман, бу нафақат спортга, балки, иқтисодиётга ҳам тегишли».
«Биз тўғри йўлни топиб, тўғри қарорни қабул қилишга аминман. Мавсумни эрта якунлаш тарафдорлари футболни ёқтиришмайди ва бизни келажакка бўлган умидимиздан маҳрум қилишмоқчи. Мен ўз манфаатларимизни охиригача ҳимоя қиламан» - Гравинанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.