Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Ўлмас иқтибослар»: Жорж Бест

Баҳо:
+ | -

Эътиборингизга "ЎЛМАС ИҚТИБОСЛАР" лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим этамиз. Бу сафар "МЮ" ва Шимолий Ирландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси, "Олтин тўп" соҳиби (1968) Жорж Бест томонидан айтилган иқтибосларни ўқишингиз мумкин.

  • “Ҳакамнинг ўйинни якунловчи хуштагини ўлгудек ёмон кўраман. Чунки агар яхши ўйнаётган бўлсам, бунинг тугамаслигини истайман. Ҳеч нарса қовушмаётган бўлса, ҳаммаси жойида бўлгунча кўнглим жойига тушмайди”
  • “Мен ҳеч қачон сэр Альф Рэмсининг тўпсиз ҳаракатланиш ва прессинг қилиш ҳақидаги назариясини қабул қилмайман. Мен футболчиман, демак тўп менда бўлиши шарт”
  • “1969 йилда ичкилик ва аёлларга ўралашиб қолдим. Бу хаётимнинг энг ёмон йигирма дақиқасидир”
  • “Айтишларича, Пол Гаскойн – янги Жорж Бест эмиш. Нима, у ҳам уч нафар дунё гўзали билан бирга бўлганмикан?”
  • “Бир кун Гаскойнинг IQ си унинг либосидаги номеридан ҳам паст, деб айтгандим. У бўлса мендан “IQ нима?” деб сўради”
  • “Унинг жуда омади келган. Аслида у оддий бир футболчи, шунчаки, футболда ҳақиқий шахсиятлар бўлмаган даврларда пайдо бўлганди” (Кевин Киган ҳақида)
  • “Умрим давомида ичган барча шампан виноларидан воз кесган бўлардим – атиги бир маротаба, “Олд Траффорд”да, у билан еврокубок ўйинида бирга ўйнаш учун” (Эрик Кантона ҳақида
  • “Чап оёқда тепа олмайди, боши билан ёмон ўйнайди, тўп учун курашиш қўлидан келмайди, кўп гол урмайди, аммо бошқа жиҳатларда унга гап йўқ” (Дэвид Бекхэм ҳақида)
  • “Агар мен хунук бўлиб туғилганимда, сиз Пеле ҳақида умуман эшитмаган бўлардингиз”
  • “Менинг оёғимга тепишяптими, демак мен улардан кучлироқман”
  • “Мен каби ўлманглар!” (Бестнинг сўнгги мурожаати
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:51, 18.04.2020.
Ўқилди: 5337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик