«Милан» клуби янги мавсум учун уй ўйинларида киядиган формани тақдим этди.
Қизил-қора йўл-йўл рангдаги футболкаларга нақшлар чизилган. Ушбу нақш шаҳардаги Доумо черкови деворларига чизилган. Бу орқали "россонери" клуб ва шаҳарнинг ўзаро уйғунлигини намойиш қилмоқчи бўлди.
"Милан"нинг техник ҳомийси "Puma" компанияси ҳисобланади.