Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Пеп ва Жо...»

Баҳо:
+ | -

19 апрель. Дарвозабонлар тақдирининг ҳикояси давом этади. Фабиански ва Шчесни ҳодисаси бироз драмага тортса, 19 апрель куни 33 ёшини нишонлаётган Жо Харт воқеаси триллернинг ёки трагедиянинг ўзгинаси.

Англия неча йиллардан буён тузукроқ, ишончлироқ дарвозабонга ёлчимасди. Иккинчи ўн йиллик аввалида Жо Харт кашф этилди. "Манчестер Сити" дарвозасида ҳам, Англия терма жамоасида ҳам мухлислар кутган даражада эди... ва қайдандир "шаҳарликлар"нинг бошқарувига Пеп Гвардиола келиб қолди. Испаниялик мутахассис учун 2016 йилги Хартнинг ўйини қониқарли эмасди. Баъзи маълумотлар айтишича, оёқда яхши ўйнамаслиги асосий сабаб бўлди. Шу боис, клубни тозалаш ишлари Жодан бошланди.

Англияликлар посбонини Италиянинг "Торино" клуби таклиф этди. Воқеанинг кульминацион нуқтаси шу ердан бошланади. Харт яхши дарвозабон, истеъдодли, лекин бир мураббий унинг хизматларини рад этса, характери билан, янада зўр ўйини билан жавоб бериши керак вазиятда орқага кетди. Буткул.

"Торино" уни ижарага олганди. Кейинроқ сотиб олиш таклифи билан. Бироқ, Туринда Жо Харт ўзини кўрсата олмади. Жамоа раҳбари очиқча танқидлар қилди уни. "Сити"га қайтиши содир бўлди, бироқ бу кўринишни истамаганди мухлислар.

Манчестерга келган пайти Гвардиола клубига Эдерсон келиб қўшилган, Жо бу ерда унга жой йўқлигини англаб етди.

Майли, "Торино" сафари ўхшамай қолгандир, дейишди. Бошқа ўлка, адаптация ва ҳоказолар. Бироқ, "Вест Ҳэм"да ҳам биз билган Жо Харт намоён бўлмагач, гап фақат Гвардиолада эмас, дегувчиларнинг сони ошди.

"Вест Хэм" ўша мавсум ажойиб трансферларни амалга оширганди. Дарвозабондан ташқари Сабалета, Хавьер Эрнандес, Харт билан бир кунда туғилган Арнаутович катта маблағлар сарфланганди. Фақатгина Арнаутович ишончни нисбатан оқлади. Харт ва бошқалар жамоа инқирозидаги асосий айбдорлар деб топилди.

Жо нафақат Италияда, балки Англияда ҳам даражасига қайта олмаяптику, деб юборди мухлислар. 2012 йили терма жамоаси билан Европа чемпионатини яхши ўтказган дарвозабон, 2014 йилги мундиалда ҳам, кейинги шармандали Еврода ҳам термаси бирга бўлди. Гвардиола ҳам ўша йили келди, Хартнинг фаолияти ҳам ўша йили орқага кетди. Кўряпмизки, гап фақат мураббийда эмас, у бу ҳолатни сал олдинроқ англаганида, холос.

Россия яшил майдонларидаги турнир билан Харт – бошқа-бошқа томонларда эди. У буни англаган ҳолда, ортиқча эътироз билдирмайдиган ҳам бўлди. Алам қилади, ҳатто "Бернли"да ҳам қулашнинг давомини кўргач, Пепнинг ҳақлигига янада амин бўлдик.

Жо Харт чиндан ҳам ўз даражасини исботлашни истаганида, ҳаракат қилганида, балки Гвардиолани хижолат қиларли поғоналарга кўтариларди. Билишимча, у шу туйғуларни яхши ҳис этмади. Нурли даврим ўтмишда қолиб кетди, деб аввало ўзини ўзи ишонтирди. Охири, бизни ҳам.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov

Хартнинг 30 сейви!

Киритилди: 07:25, 19.04.2020.
Ўқилди: 4229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.