Италия В сериясининг «Пескара» клуби жамоа янги дизайнини яратиш бўйича танлов ўтказди.
Ишқибозлар юзлаб суратларни юборишди. Унда 6 ёшли мухлис Луижи Д’Агостино ғолиб чиқди. У формада дельфин, тўлқин ва камалакни акс эттириди. Клубнинг техник ҳомийси бўлган "Erreà" компанияси сурат асосида футболка яратишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, дельфин «Пескара» клуби рамзи ҳисобланади.