Жаҳонга машҳур ямайкалик спринтер, сайёрамизнинг энг тез югурадиган одами Усэйн Болт ҳам айни пайтда бутун дунёда юзага келган вазиятга тўғри баҳо бериб, ўз мухлислари мисолида барчани карантин қоидаларига риоя қилишга чорламоқда.
Маълумки, бундай ҳолатда вируснинг кенг тарқалишини олдини олишнинг муҳим омилларидан бири одамлар орасида масофани сақлашдир. Болт югуриш йўлкасида стартга чиқар экан, доимо финишда рақибларидан худи карантин талаб қиладигандек камида 3-4 қадам илгарилаб кетарди. Болт ана шундай финишларидан олинган суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, барчани масофа сақлашга чорлаб қолмоқда.
8 карра Олимпиада чемпионининг ҳазиломуз, лекин амалда ҳақиқат бўлган бундай чиқиши спорт жамоатчилигининг эътиборидан четда қолгани йўқ.