Россия премьер-лигаси ва Россия футбол иттифоқи мавсумнинг қолган қисмини 4та шаҳарда ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Журналист Сергей Егоров тарқатган хабарга кўра, ўйинлар Грозний, Краснодар, Ростов ва Сочида ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари, учрашувлар томошабинларсиз ўтказилади.
Яқин кунларда ушбу ғоя ўрганиб чиқилади ва тасдиқланиши мумкин. Россия мавсумни 30 июлгача якунлашни режалаштирмоқда. Кейинги мавсум эса 1-2 ҳафтадан кейин дарҳол старт олади.