«Расинг» клуби дарвозабони Люка Зидан Жазоир терма жамоасидан тушган таклифни қабул қилди. Бу ҳақда "AS" нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, Жазоир термаси бош мураббийи Жамол Белмадий маҳаллий футбол федерацияси қўллаб-қувватлаши остида посбоннинг фуқаролигини ўзгартириш борасида иш бошлади. Люка Зидан ўз вақтида U16 ва U20 термаларида ўйнаган.
21 ёшли Люка «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зиданнинг ўғли ҳисобланади. "Қироллик клуби" мавсумни ижара асосида «Расинг»да ўтказаётган Люка Зидан билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.
Зидан Сегунданинг ушбу мавсумида 29та ўйинда майдонга тушиб, жами 37та тўп ўтказиб юборди.