Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Нидерландия клуби мамлакат футбол федерациясини судга бермоқчи

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг "Утрехт" клуби мамлакат Қироллик Футбол Иттифоқини (KNVB) бугунги қабул қилган қарори учун судга бериш ҳаракатида юрибди, дея хабар бермоқда VTBL портали.

Нидерландия Қироллик Футбол Иттифоқинининг қабул қилган қарорига кўра, "Утрехт" клуби еврокубокларда иштироқ этиш ҳуқуқидан четда қолди ва Европа Лигасининг иккинчи саралаш босқичига "Виллем II" клуби йўл олди. Қарор қабул қилинаётган пайтда "Утрехт" "Виллем II" клубидан уч очко ортда қолаётган эди, лекин битта заҳира ўйинига эга эди. Бундан ташқари, "Утрехт" Нидерландия Кубоги финалига ҳам йўл олганди ва агар финалда ғалаба қозонадиган бўлса, Европа Лигасининг саралаш босқичига йўл оларди.

Олдинроқ ОАВ орқали KNVB мамлакат Кубоги ғолиблигини "Фейоноорд" клубига автоматик равишда бериб юборгани эълон қилинган эди. Чунки, "Фейоноорд" нейтрал майдон эгаси сифатида аниқланганди.

"Утрехт" клуби юристлари ушбу масалани ҳал қилиш ниятида. KNVB фикрига кўра, бугунги қабул қилинган қарорлар УЕФА кўрсатмасига мос келади. "Утрехт" клуби эса бу қарорларнинг барчасидан норози.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия Қироллик футбол Иттифоқи (KNVB) Эредивизия мавсумини муддатдан олдин якунлашга қарор қилди. Мамлакатда жорий мавсум чемпиони аниқланмади.

Киритилди: 23:25, 24.04.2020.
Ўқилди: 2510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.