Кириш Регистрация

Беларусь чемпионати. “Энергетик-БГУ” йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Беларусь чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Неман” ва “Энергетик-БГУ” ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашувни Яхшибоев асосий таркибда бошлаган бўлса, яна бир ҳамюртимиз Умаров одатдагидек захирада қолдирилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда майдон эгалари нақд 3та гол уришга эришди. “Талабалар” сафида ҳам бир неча марта ҳисобни очиш учун қулай имкониятлар бўлди, бироқ улардан омад юз ўгирди.

Неман – Энергетик-БГУ 3:0

Гол: Кадимян (66), Забелин (72), Забелин (82).

Неман – Дударь, Васильев, Слабашевич (Лешко, 66), Стойкович, Кантария, Якимов, Легчилин, Кадимян, Забелин, Яцкевич (Марушич, 46), Рассадкин.

Энергетик-БГУ – Садовский, Юдчиц (Гирс, 66), Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Яхшибоев, Тве, Мусаханян, Атеменг (Умаров, 59).

Огоҳлантириш: Мусаханян (22), Тве (29), Слабашевич (35), Атеменг (54).

Киритилди: 23:51, 24.04.2020.
Ўқилди: 2798 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.