Англиянинг «Манчестер Сити» клуби футболчиси Рахим Стерлинг ёшликдаги кумири ким эканлигини айтиб ўтди.
Ямайкада туғилган 25 ёшли футболчи бразилиялик Роналдиньога тақлид қилади.
«Агар сиз менинг ютубдаги томоша қилган видеолар тарихига назар ташласангиз, ҳар доим унинг роликларини томоша қилганман. Мен боғчага бориб юрган пайтларимда унинг юриш ҳаракатларини ўзлаштирмоқчи бўлганман, лекин ўхшамаган. Мен бор кучимни ишга солиб синаб кўрдим, лекин у барибир ўзгача», – Стерлингнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Manchester Erevening News.