Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Сен ҳеч қачон АПЛни ютмагасан", Рой Киннинг энг кескин фикрлари

Баҳо:
+ | -

Ирландиялик Рой Кин дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири саналган. Айнан унинг феъл-атфори уни машҳур футболчига айлантирди ва бугун авлоднинг кўплаб футболчилари учун даҳо бўлиб хизмат қилади.

Унинг характери рақиб жамоаларнинг мураббий ва футболчилари, баъзан эса ўз жамоадошлари билан ҳам жанжаллар келтириб чиқарарди. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, у Британиянинг Sky Sports телеканалида эксперт бўлиб ишлашини ва бошқа кўплаб футбол шоуларида иштирок этишини биласизми? Кин у ерда ҳам ҳатто ҳамкасблари билан муросасиз бўлиб қолмоқда. Бироқ, унинг баёнотлари характери сабабли, Sky Sports юқори рейтингда турибди.

Эътиборингизга Рой Киннинг телевидение орқали айтган қўпол гапларини келтириб ўтамиз.

Кин - Каррагерга: Сен ҳеч қачон АПЛни ютмагансан!

Рой Кин АПЛда ғолиблик нима эканлигини билади. У АПЛ бош совринини етти марта ютган, қолаверса, "МЮ" сардори сифатида бу совринни тўрт маротаба қўлга киритган.

2013 йили "Ливерпуль" клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Сэр Алекс Фергюсон кетганидан кейин, "Манчестер Юнайтед"ни қийин аҳволга тушиб қолганини муҳокама қилганди. "Уч ёки тўрт мавсум мобайнида "Ливерпуль" чемпионатни олти ва еттинчи ўринларда якунлади. Айнан ҳозир ўша ўринларда "Манчестер Юнайтед" юрибди. Бироқ, жамоамизга Суарес келганида биз салкам чемпион бўлгандик!", - деди Каррагер.

"Жейми, сен деярли чемпион бўлдик дедингми? Сен ҳеч қачон чемпион бўлмагансан. Сен "МЮ"ни муҳокама қилишга ҳаққинг йўқ", - дея жавоб қайтарди Кин.

Погбани шафқатсиз танқид остига олиш

Агар Кин ҳалиям "МЮ" ўйинчиси бўлганида Пол Погбанинг соч турмаги ва жозибали либослари учун уни ўлдириб қўйган бўларди.

Тўрт йил давомида Погбанинг "Юнайтед"даги фаолияти гоҳида жозибали, гоҳида эса муваффақиятсиз чиқди. Шундан сўнг, франциялик ярим ҳимоячи клуб раҳбарияти ва мураббийлари "томорқасига навбатдаги тошни отди". Шундан сўнг, Кин Погбанинг профессионаллиги ва самимийлигига шубҳа остида қарай бошлади.

"Мен Погба айтган сўзларнинг биттасига ишонмайман. У ўзи айтган гапларига ишонади деб ўйламайман. У "Эвертон" билан ўйиндан кейин ўзининг манзилига бўлган танқидлардан шикоят қилди, бироқ, у ўйнамади, аксинча сочига гель суртиб олиб, майдонда юрди. Поль - "Манчестер Юнайтед" учун катта муаммо, - деди Кин.

Кин "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини ўзининг қизига тенглаштирди

Бечора Адам Лаллана. У ҳеч қачон Рой Кин билан футбол майдонида учрашмаган, бироқ, ёвуз ирландияликнинг танқидидан қочилиб қутула олмади.

Унинг "Ливерпул"даги дебюти муваффақиятсиз чиқди, чунки, "қизиллар" "Челси"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Кин Лалланани "мерсисайдликлар"нинг барча муаммосида айблади.

Кейинги ҳафтада "Челси" "Эвертон" билан ўйнади. Ўшанда Кин: "Эвертон" билан ўйин - "Челси" учун оғир синов. У шубҳасиз "Ливерпуль" клубига қарши бўлиб ўтган ўйинга қараганда, қийин кечади, чунки, ўша учрашувда Лаллана қизимдан ҳам кучсиз ўйнаганди"-деди.

Кин ва Жон Уолтерсларнинг оғзаки "тўқнашуви"

Агар Кин ҳақиқатдан ҳам жирканч одам бўлса, демак у инглиз талаффузига эга бўлган ирландиялик Жон Уолтерс.

Кин "Ипсвич"да мураббий бўлиб ишлаганида Уолтерс футболчи эди, бироқ, футболчи ва мураббий тил топиша олмади. Буларнинг барчаси Жоннинг бошқа клубга ўтишни истаганлиги ва якунда "Сток Сити" клубига кетганлиги билан боғлиқ.

Кейин Кин Ирландия терма жамоасини бошқаришни бошлаганида уларнинг йўли яна кесишди. "Мен Ирландия терма жамоасига келишимдан олдин ҳам Жон яхши футболчи эди. У ажойиб ўйин намойиш этиши ҳақида гапирарди. Аммо, унинг резюмесига қаранг. У кўплаб совринларни ютдими? У икки йил давомида "Бернли" таркибида тўп тепмади ва унинг қўлга киритган совринларини санаб чиқиинг. Кўп ҳисобладингизми?".

Гари Невиллнинг тролл қилиниши

Рой Кининг мураббийлик фаолияти муваффақиятли чиқмади. У ёмон бошламади ва биринчи мавсумдаёқ "Сандерленд" клубини АПЛга қайтарди. Аммо, Рой у ерда кўп бўлмади ва орадан тўрт ой ўтгач унга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Ўшандан кейин у "Ипсвич"да ишлади ва жамоани тартибга келтира олмади. Сўнг, Ирландия терма жамоасида фаолият олиб борди ва "Ноттингем Форест" ва "Астон Вилла" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлади.

"Off the ball" кўрсатувида бошловчи унга: "Мураббийлик соҳасига қайтасизми? "Реал"дан сизга қўнғироқ бўлмаслигини биласизку, нимани кутяпсиз"-деган саволни берди.

Кин Гари Невиллнинг ёнида ўтирганди ва жаҳл билан жавоб қайтарди: "Эртага нима рўй беришини сен ҳеч қачон билмайман. Мана "Валенсия" Гарини бош мураббийлик постига таклиф қилди"-деб жавоб берганди.

Кин - Райт: "Ҳақиқатга ишон, дўстим"

Тушунганингиздек, Рой Кин доим жонли эфирларда жанжалнинг бош қаҳрамони ҳисобланади. У ҳамма билан, ҳатто ўз ҳамкасблари билан ҳам баҳслашиши мумкин. Иан Райт ҳам тез-тез телевизион кўрсатувларда иштирок этади, аммо, аввалги шов-шувли баёнотларда кўриниш бермаган эди.

Бироқ, 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг ярим финал ўйини Англия Хорватияга 2:1 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг, Райт жуда кўплаб ҳақиқий воқеаларни пайқамай қолди.

"Сиз Англияни қандайдир финалда ўйнаши ҳақида гапирдингиз. Нима учун? Хорватияга қарши ўйинга эътиборни қаратиш керак эди. Қаранг, Англия уйига қандай қайтмоқда", - деди Кин. Райт эса: "Англия Хорватияни мағлубиятга учратади деб айтишга ҳаракат қилмадик. Биз Сизни хафа қилмоқчи эдик ва ўзимиз эса оз бўлсада қувончли ҳис-туйғуларга эга бўлишни хоҳлагандик"-деб жавоб қайтарди.

Кин ҳамкасблари билан бирга кулмасликка қарор қилди ва кескин жавоб қайтарди: "Хурсанд бўлинг, мен қарши эмасман. Финалга йўл оламиз деб, чалғиб қолдингиз. Райт, сен бўлса, ҳақиқатга ишон".

Майк Ричардс - сен ҳеч қачон яхши ҳимоячи бўлмагансан

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби собиқ ҳимоячиси Майк Ричардс футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, футбол эксперти бўлиб иш бошлади. Инглиз мухлислари ҳазилни заҳарлаш ва фаолияти билан боғлиқ бўлган кулгули воқеаларни айтиб бериш қобилияти учун янги ролда унга ошиқ бўлишди.

Sky Sports телеканалидаги кўрсатувларнинг бирида Ричардс ўзини Англиянинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлганини, чунки, 18 ёшида терма жамоа сафидан жой олгани ҳақида гапирди.

"Мен кутилмаганда "саҳнада портладим", тўғрими? Мен шунчаки энг яхшиларнинг бириман. Менинг ҳисобида АПЛ ғолиблиги ва Англия Кубоги соврини бор. Мен ўзим ёқтирган клубларда ўйнадим", - деди Ричардс қатъиятлик билан.

"Сен ҳеч қачон кучли ҳимоячи бўлмагансан. "Саҳнада портладими" дейсанми? Камдан кам ҳимоячилар "саҳнани портлатишган", - деди Кин.

"Нима? Мен Англия терма жамоасида ўйнаган энг ёш ҳимоячи бўлганман. Мен энди 18 ёшга тўлгандим! Мен буни муваффақият деб атайман". - деб жавоб берганди Майк.

Киритилди: 02:34, 26.04.2020.
Ўқилди: 6268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.