Football Itallia нашрининг хабарига кўра, “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин коронавирус пандемияси туфайли ватанига қайтиб кетган ва шу бўйи клуб раҳбарияти билан алоқага чиқмаган.
Манбанинг хабарига кўра, “Ювентус” тезроқ футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи. Игуаин касал онаси билан Аргентинада қолиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Игуаиннинг “Ювентус” билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.