Олдинроқ россиялик ММА устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва устози Абдуманноп Нурмагомедовнинг касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.
Айни дамда унинг аҳволи қандайлиги маълум бўлди.
ТАССнинг ёзишича, Абдуманноп Нурмагомедовнинг ўзи аҳволи ҳақида хабар берган.
"Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, менда ҳаммаси яхши", деган Нурмагомедов. Маълумот учун, 57 ёшли мутахассиснинг касалхонага ётқизилиши 25 апрель куни маълум бўлди. Шарҳловчи Рамазан Рабадановнинг сўзларига кўра, Нурмагомедов пневмония ташхиси билан касалхонага ётқизилган. У аллақачон коронавирус синовидан ўтган, натижалари яқин орада тайёр бўлиши керак. Ҳозирча унда коронавирусга чалинганми, йўқми, маълум эмас.