Кириш Регистрация

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Икки "қария"

Баҳо:
+ | -1

27 апрелнинг эгаларига ҳам навбат етди. Дастлаб ўзимизникидан бошлаймиз. Азамат Абдураимов. 1966 йили Тошкент зилзиласидан бир кун ўтиб туғилган Азамат ўзбек футболида ўзига хос из қолдирган юлдузлардан.

Футбол оиласидан. Биласиз. Отаси Биродар Абдураимов – футболимиз афсонаси. Азамат Абдураимовнинг камчилиги бўлса ҳам шу – нуқул отаси билан солиштириб келишди. Аслида ўз даврида терма жамоамизнинг муҳим футболчиларидан эди.

Тўғри, Миржалол Қосимовнинг ўрни бошқача. Лекин ягона муваффақиятимиз – 1994 йилги Осиё ўйинларида айнан Абдураимовнинг биргина ҳаракати чемпионлик масаласини ҳал қилганини унута олмаймиз. Турнир давомидаги энг кучли рақиб Жанубий Кореяга қарши баҳс. Корейсларнинг тинимсиз уюштирган ҳужумлари Шейкин дарвозаси ёнини ёндириб юборди. Ўттизга яқин хавфли вазиятлар, тасаввур қилиб олаверинг.

Терма жамоамиз озиб-ёзиб олдинга чиқаётганда Азаматнинг таваккалига йўллаган тўпи корейслар посбонининг қўпол хатоси билан дарвозага кириб кетади. 1:0. Йигитлар, охиригача ҳимояда!!!

Мен Абдураимовнинг ўша ҳаракатини Лилиан Тюрамнинг 1998 йилги мундиалда Хорватияга урган голига ўхшатаман. Ўша голлар бўлмаганида, финал йўқ эди, Зидан порламасди. Бизнинг финалимиздаги 4 гол, Шуҳрат Мақсудовнинг байроқ кўтариб югуришлари ўша Азамат Абдураимовнинг голи маҳсули. Кўп эҳтимол Осиё ўйинларининг бош қаҳрамони ҳам айнан қаҳрамонимиздир. У 27 апрель куни 54 га кирди. Мураббийлик соҳасидан кўра асосан футболчилиги ҳақида гапирганимизнинг сабаби – уни шу кўйи эслаш завқлироқ.

###

Вальтер Пандиани деган йигит эсингиздами? Ҳа, у ўша аср бошидаги ёқимтой Депортивонинг бир қисми эди.

“Ла корунья” клуби чемпионликни қўлга киритган йили у бўлмаган, аммо келгуси мавсум дарҳол жамоа сафида ўз ўрнини топиб олган уругвайлик суперфорд ёдимизда. Уругвай пойтахтида 1976 йил туғилган Вальтер 23 йиллик футбол фаолиятини 2016 йилнинг ёзида якунлади. Охирги мастодонт мақомида, ўша такрорланмас “Депор” таркибида қолган сўнгги вакил сифатида.

Қизиғи, ҳар турли клубларда-да у доимо ўз даражасини эслатиб турди. Диего Тристан билан снаряд зарбалар йўллаган Пандианини дарҳол эслаб олавердик ўша лаҳзаларда. Алберт Люка, Хуан Карлос Валерон ва Педро Мунитисдек шерикларидан айрилгач ҳам ўзи ёлғиз бўри бўлиб ўйнаб юраверди. Ишонинг, ўша “Депор”дан кейин футболчи ўйнамай қўйиши керак эди. Хотиралари билан эзилиб-бўғилиб.

“Риасор” ўйингоҳида “Милан”ни ЕЧЛдан чиқариб юборишда иштирок этган бу ўғлон кейинчалик Британия сари йўл олди. Стив Брюс таклифи билан борган жойида қўним тополмай яна илиқ Испания уни оғушига олди. “Эспаньол”, “Осасуна” ва “Вильярреал” сафида ўша голларини топиб юраверди.

Жанубий америкалик кўпгина юлдузларнинг ишини такрорлади охири: Жонажон Уругвайига бориб, икки йилча “Мирамар Мисьонес” сафида ўғли Николас билан ўйнади. Қараса, яна Европага тортади. Швейцариянинг “Лозанна” клубида тўп сураётган пайти 40 ёш эди. Хайрлашди оқибат.

Дўстлар, биз сэр Алекснинг МЮсини енгган Депортивони ва унинг ажойиб Пандиасини кўрган авлодмиз!

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 08:37, 27.04.2020.
Ўқилди: 6100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик