Хорватия Футбол Федерация президенти Давор Шукер Мадриннинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бенземани дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири деб ҳисоблайди.
«Менга унинг «тўққизлик» позициясида ўйнаши ёқади. У ҳозир «Реал» тарихига кириб улгурди. Менга унинг ўйин услуби ёқади ва уни дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири сифатида тан оламан. Мен унга кўплаб голлар киритишини тилайман, статистика - ҳужумчининг қандай кучга эга эканлигини кўрсатади. Юқори ўринларда юриш учун кўплаб голлар киритиш керак», - Шукернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal портали.