"Милан" клуби "Спортинг" дарвозабони Луиш Машимиануга қизиқиб қолди. Бу ҳақда Football Italia нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "россонерилар" португалиялик посбон учун 20 миллион евро тўлашга тайёр. Улар 21 ёшли Машимиануни Доннаруммага ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Унинг хизматига ПСЖ, "Ювентус" ва "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда.