Испаниялик ҳужумчининг тақдири умуман бошқача бўлиши мумкин эди.
Каталониянинг «Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳужумчиси 2010 йили «Реал» клубига ўтишга жуда яқин келганини сўзлаб берди.
«Ҳақиқатдан ҳам, 2010 йили "Барселона"га эмас, балки, "Реал"га ўтишга яқин келганман. Аммо, бу содир бўлмади. Менга Ла Лига ва Премьер-лиганинг кўплаб клубларидан таклифлар бор эди, лекин мен «Валенсия» клубига тегишли эдим.
Мен қачонки клуб хоҳлагандагина кетишим мумкинлигини айтганман. Аммо, клубнинг ҳам, футболчининг ҳам истаги бўлиши керак. Бошқа шартлар йўқ эди», – деди Вилья DJMaRiiO каналига берган интервьюсида.