Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

ЎзПФЛ карантин вақтида нима қилди?

Баҳо:
+ | -

Карантин эълон қилинишидан уч кун олдин бизнинг Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ҳамкорлигимиз расмий мақомга кўчганди. Бу ҳамкорлик доирасида Лойиҳа офиси ташкил этилган бўлиб, унда ҳозирча 7 киши фаолият олиб боради. Шуларнинг 4 нафари футбол соҳасидан ва яна 3 киши агентликдан.

Агентлик билан ҳамкорлик давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган 13 футбол клубини босқичма-босқич хусусийлаштириш ишларини қамраб олади. Карантин давомида бу иш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. 13 футбол клуби бош директорлари билан доимий алоқада бўлиб турилибди. Бироқ масофадан ишлаш барибир ноқулайликлар туғдиради. Карантин якунлангач, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп.

Суперлига старти борасида нега жимжитлик?

Европа чемпионатлари қачон бошланиши ва қандай ўтказилиши юзасидан миллион хил хабарлар чиқди. Хусусан, ўзим ҳам Футбол-ТВ студиясида бу каби хабарларни ҳамкасбларим билан кўп муҳокама қилдим. Айтишим керакки, ўша таҳминлар таҳминлигича қолиб кетди. Чунки карантин қачон якунига етиши фақатгина Яратганнинг ўзига аён.

Ғарбда ҳар бир кун катта пул. Телетрансляциялар катта пулга сотиб қўйилган, ҳомийлар миллиардлар ажратган, танаффус футбол клубларини инқирозга яқинлаштиряпти. Шундай экан, кунига миллионлаб хабарлар болалаши турган гап. Бизда эса вазият бироз бошқачароқ. Айтайлик, ЎзПФЛ чемпионат 1 май санасидан старт олса, тақвим қандай бўлиши ҳақида аллақачон режа ишлаб чиққанди. Бироқ энди маълумки, 1 май старт куни бўлмаслиги аниқ. Шу ва шу каби охири йўқ саволлар устига қурилган таҳминларни чиқармадик. Сабаби битта — чемпионат старти ЎзПФЛга боғлиқ эмас. Бунинг учун ҳукуматнинг расмий рухсати керак, усиз биз ҳеч нарса қилолмаймиз ҳам, айтолмаймиз ҳам.

Режамиз борми?

Карло Анчелотти футболчилар ўз формаларини ҳаминқадар тиклаб олишлари учун икки ҳафта муддат етарли эканини айтди. Кейинроқ Вадим Абрамов жароҳатлар кўпайиб кетмаслиги учун ҳам ўша икки ҳафта кераклигини тушунтирди. ЎзПФЛ албатта мутахассислар фикрини инобатга олади. Шундан келиб чиқиб, биз 8 кун аввал ҳукуматга ўз таклифимизни бердик. Яъни, машғулотларни ёпиқ ҳолатда бошлашга рухсат берилиши тўғрисида.

Бу қандай бўлади? Худди терма жамоа йирик турнирга тайёргарлик кўраётгани каби, ҳар бир клуб ўз базасига “қамал қилинади”. Бунда санитария талабларига тўла риоя этилади. Футболчилар базадан ташқарига чиқмайди ва фақат машғулотларни давом эттиради. Ошпазлар, фаррошлар, шифокор, массажист, мураббийлар ва жамоа барчаси шу базада маълум муддат истиқомат қилади. Бу ҳолат бизга вақтдан ютиш имконини беради. Яъни, карантин якунланса, футболчилар ўз формасини анча тиклаб улгурган бўлади.

Карантиндан сўнг учрашувлар маълум муддат мухлисларсиз ўтказилади. Фақат битта шарт билан — учрашувларнинг барчаси албатта жонли намойиш этилиши керак. Бу биринчи навбатда ЎзПФЛ ҳамда клублар томонидан имзоланган ҳомийлик шартномалари шартларини ҳимоя қилади, иккинчи навбатда мухлислар учрашувларни бевосита кўра олиш имконига эга бўлади ва табиийки, шаффофлик юзага чиқади. Учинчи томондан эса Европанинг бир қатор чемпионатларида танаффус экани кутилмаганда катта эътиборнинг Ўзбекистонга қаратилишига туртки бўлиши мумкин.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 05:24, 29.04.2020.
Ўқилди: 3204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [5208]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3501]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3088]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2701]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1754]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1692]

Килиан Мбаппе жамоадошлари ҳақида Флорентино Пересга маълумот етказган [1691]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1670]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1647]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик