Marca нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Каталониянинг "Барселона" жамоа ярим ҳимоячиси Ориол Бускетснинг кейинги тақдирига ойдинлик киритиб олди.
"Барселона" ўзининг 21 ёшли тарбиялинувчисининг иқтидорига шубҳа билдирмаяпти, лекин тажриба ортириб олиши учун уни Ла Лига клубларига ижарага беришни мақсад қилди.
Ориол Бускетс жорий мавсумни Нидерландиянинг "Твенте" клубида ижара асосида ўтказмоқда. Лекин клубдагилар унинг Испания чемпионатида тажриба ортиришини хоҳлашмоқда, бироқ, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини ўзларида қолдиришмоқчи.