Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Энг қиммат легионерларимиз

Баҳо:
+ | -

Трансфермаркет ўз нархларини коронавирус сабабли янгилаганидан хабарингиз бор. Хўш, эндиликда ўзбек футболчиларининг трансфермаркетдаги нархи қандай кўринишда? Бугун трансфермаркет томонидан энг қиммат ўзбек футболчили сифатида қайд этилган 7 та футболчи билан қисқача таништириб ўтамиз.

Остон Урунов ("Уфа") — 900 минг евро

Россия клуби сафига эркин агент мақомида қўшилган юртдошимиз қисқа муддатда трансфер нархи борасида катта ўсишга эришди. Шунингдек, унинг майдондаги ҳаракатлари ҳам анча дадил. Афсуски, корона-танаффус сабабли уни ҳозирча РПЛда кўрмаяпмиз. Агарда юртдошимиз ортиқча босимлардан ҳоли бўлган холда тўп суришда давом этса, тез орада бу рўйхатда анча тепароққа кўтарилиши мумкин. Ўз фаолияти давомида илк бор легионер мақомида тўп сураётган футболчимизнинг потенциали жуда юқори. Буни хатто шахсан Андрей Канчелскиснинг ўзи ҳам эътироф этди. Ўзбекистоннинг турли ёшдаги жамоаларида сардор сифатида тўп сурган ватандошимизга келажакдаги ишларига ривож тилаб қоламиз.

Сардор Рашидов ("Қатар") — 900 минг евро

Аслида, Сардорнинг трансфер қиймати бунданда баландроқ эди, бироқ трансфермаркет портали футболчиларни ёши катталашгани сари автоматик равишда нархини пасайтириб боради. Улар хатто 6 бор “Олтин тўп”ни қўлга киритган Лео Мессини ҳам аяб ўтирмаганидан хабарингиз бор. Қаҳрамонимиз бироз муддат Португалия чемпионатида ўзини синаб кўрди ва яна ўзини яхши ҳис қилувчи Қатар юлдузлар лигасига қайтиб келди. Бугунги кунда Сардор жамоасиниг асосий таркиб футболчиси саналади. Ўзининг тезкорлиги ва ажойиб зарбалари билан Қатар футболни забт этган Рашидовни терма жамоамиз либосида яна кўришни миллионлаб мухлислар соғинишгани рост.

Виталий Денисов ("Ротор") — 950 минг евро

Денисов ўз футболчилик фаолиятини Россияда бошлаган бўлсада, ҳеч қачон терма жамоамизга бефарқ бўлмаган. Чаққон, тезкор ва фойдали футболчи ўз вақитда “Локомотив” билан РПЛ чемпионлигини қўлга киритишга ҳам муваффақ бўлганидан хабарингиз бор. Айни дамда унинг ишлари бироз юришмаётгни рост. Афсуски, футболда йиллар ўз таъсирини барчага кўрсатади. Айни дамда “Ротор” сафида тўп сураётган ўзбек “Тор”и ўз клубидаги энг қиммат футболчилардан бири саналади.

Отабек Шукуров ("Шаржа") — 1,6 миллион евро

Шукуров “Шаржа” жамоасининг нафақат легионери, балки чинакам етакчиси бўлишга муваффақ бўлгани қувонарли. Оғир жароҳатдан сўнг, яна сафга қайтган ярим ҳимоячи ўз даражасига чиқиб олишга улгурди. БАА чемпионатидаги легионерларга бўлган талаб ва шартларнинг қай даражада юқори эканлигини инобатга олсак, Отабекнинг алмаштириб бўлмас футболчига айлангани эътиборга молик. Шукуров ўзининг сўнгги интервюларидан бирида Европадан таклиф бўлиш билан албатта клубини алмаштиришини маълум қилди. Агар у Европа клубларидан бирига ўтса, унинг трансфер қийматида ҳам сезиларли ўсиш бўлиши турган гап.

Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ") — 2 миллион евро

Терма жамоами сардори, ўзбек футболининг чинакам юзи сифатида узоқ йиллардан бери тўп суриб келаётган футболчимиз ўз вақтида трансфермаркет томонидан 6 миллион еврогача баҳоланганидан хабарингиз бор. Виллиан, Лассана Диара, Роберто Карлос, Это'о сингари супер мега юлдузлари бор “Анжи”да ҳам асосий таркибдан тушиб қолмаган Аҳмедов эндиликда Ҳалк, Оскар, Арнаутович каби юлдузлар билан “Шанхат СИПГ” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Қаҳрамонимизнинг Ёши 30 дан ошган бўлсада, унинг трансфер қиймати 2 миллион евродан камайиб кетмагани таҳсинга сазовор.

Элдор Шомуродов ("Ростов") — 5,2 миллион евро

Тез орада Европанинг топ-5 чемпионатларидан бирида кўриниш бериши таҳмин қилинаётан Элдор Шомуродовнинг бугунги кундаги трансфер қиймати 5 миллиондан ошиб кетди. Бу шунчаки бошланиши холос. Агар у ҳеч йўқ Бундеслига клубларидан бирига ўтса, бу сумма тез орада яна ортиши турган гап. Ўзбек футболнинг бугунги авлоди ичида Элдор чинакам юлдуз мақомига ҳар томонлама мос келади. Терма жамоа учун ҳам, “Ростов” учун ҳам бирдек тер тўкаётган Элдор РПЛнинг тўпуарарларидан бири бўлиб турибди. Агарда келаси мавсумда “Ростов” еврокубогларда кўрниш берса, Шомуродовнинг трансфер қийматида кескин кўтарилиш юз бериши аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:09, 30.04.2020.
Ўқилди: 8640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.