«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн оёғидан олган жароҳатидан тўла фориғ бўлди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо хабар берди.
«Жароҳатдан тикланиш — битта масала, ўйинга тайёр бўлиш — бошқа масала. Кейн узоқ вақт даволанди. У соғайганда эса биз машғулотларни тўхтатдик», — деди Моуриньо.
Кейн январь ойида операция қилинган эди. Ўшанда англиялик футболчи апрель ойида сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.