Бутун дунёда деярли барча спорт мусобақалари тўхтатилган. Футбол ҳам, бокс ҳам. Бошқа спортчилар каби ўзбекистонлик спортчилар ҳам айни дамда ўз оиласи даврасида карантинни ўтказмоқда.
Бокс бўйича Жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов ёшлигида футбол билан шуғулланган. У «Дарё» мухбири билан суҳбатда ўзининг бир нечта орзулар терма жамоасини маълум қилди.
Баҳодир Жалоловнинг ўзбекистонлик боксчилардан тузилган рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Муроджон Аҳмадалиев;
Ҳимоячилар: Элнур Абдураимов, Маҳмуд Ғоипов, Бектемир Мелиқўзиев, Алиёр Норалиев;
Ярим ҳимоячилар: Шаҳобиддин Зоиров, Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Фазлиддин Ғоибназаров;
Ҳужумчилар: Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов.
Бош мураббий: Тўлқин Қиличев
Баҳодир Жалоловнинг дунё футболи юлдузларидан тузилган рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон;
Ҳимоячилар: Маркос Кафу, Херард Пике, Самюуэль Юмтити , Серхио Рамос, Роберто Карлос;
Ярим ҳимоячилар: Андрес Иньеста, Зинедин Зидан;
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Терри Анри, Роналдиньо.
Баҳодир Жалоловнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузилган рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Игнатий Нестеров;
Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Рустам Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов;
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Ойбек Қиличев, Темур Кападзе;
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Максим Шацких, Анвар Солиев.