Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Англия терма жамоаси аъзоси Киран Триппьер тотализаторга оид қоидаларни бузганликда айбланмоқда

Баҳо:
+ | -

Англия футбол ассоциацияси (FА) «Атлетико» ҳимоячиси Киран Триппьерни тотализатор билан боғлиқ қоидалари бузганликда айбламоқда.

Sky Sports хабарига кўра, айблов футболчининг 2019 йил ёзида «Тоттенҳэм»дан 21,7 миллион фунт эвазига «Атлетико»га йўл олиши билан боғлиқ. Англия терма жамоаси аъзоси трансфернинг амалга ошишига пул тиккан бўлиши мумкин.

Агар FА англиялик футболчини айбдор деб топса, Триппьерни катта миқдордаги жарима ва узоқ муддатли дисквалификация кутмоқда. Киран 2020 йилнинг 18 майига қадар ташкилот айбловига жавоб бериши керак.

29 ёшли ҳимоячининг ўзи футболга оид ҳеч қандай гаровга аралашмаганлиги ва бошқа футболчиларнинг пул тикишидан молиявий фойда олмаганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида англиялик ҳужумчи Дэниел Старриж шунга ўхшаш ҳолатда тотализаторга оид қоидаларни бузганликда айбдор деб топилиб, 2020 йилнинг 17 июнига қадар футболга оид фаолиятдан четлатилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:37, 01.05.2020.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.