Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Геометрия устаси"

Баҳо:
+ | -

2 май куни дунё тан олган юлдуз Девид Бекҳэм 45 баҳорни қарши олди. Мухлисларни футболга ва МЮга ошиқ қилган йигитнинг энг гуллаган даври қизил иблислар таркибида ўтган. Шу боис ҳам, кейинги жамоалари унақа иштиёқ билан эсланмайди.

Англиялик иқтидор ўзининг юлдузли онларини асосан Алекс Фергюсон бошчилигида ўтказган.

2003 йилда мураббий билан кечган “қош ёриш” маросимидан сўнг қироллик клубига шов-шувли сумма билан ўтди. Тўғри, Дэвид Зидану Фигулар орасида йўқолиб кетмаган бўлиши мумкин, аммо биз билган ўша юлдуз анчайин хира тортиб қолганди. Тан олайлик, оқ либосли Бекхэм қизил либосли Бекхэмнинг соясида яшади. Жарима тўпи қиролининг сояси ҳам кучли экан, анчагина яшаб берди.

Шундай бўлса-да, Бекҳэмга ким мухлис бўлиб улгурган бўлса, қизил либосидагаи даврига тўғри келади. Ўша мухлислар Реалда ҳам суюклиларининг ўйнаб кетишини, ўйнаганда ҳам лидер даражасида ҳаракат қилишини исташганди. Ундай бўлмади. Ундай бўлмаслигини сэр Алекс анча аввал сезган ва : “МЮ Бекҳэмсиз яшайверади, аммо тескариси бўлиши мушкул”, деганди.

Майли, фаолиятини барибир мендан ҳам яхши биласиз. Девиднинг бошқа томонига ҳам ўтайлик. Унда нимага нисбатан фобия, яъни қўрқув бор, деб ўйлайсиз. Қушлардан қўрқаркан. Жуда кўп автомобиллари бўлишига қарамай, мотоциклни ҳуш кўради.

Бекҳэм эркаклардан биринчи бўлиб аёлларнинг Элле журнали муқовасида чиққан. Чунки у стил улашувчи мэтр эди. Ўзи айтган, имиджининг ҳар бир нуқтасини хотини билан маслаҳатлашаркан. Аёллар кўзи билан қараш керак аввало, дейди бу масалада.

Тўрт фарзанди бор, учтаси ўғил - − Бруклин Джозеф, Ромео Джеймс, Круз Дэвид . қизининг исми Харпер Севен. Оила баҳрида кўп ўтирадиган болажон ота ҳисобланади. Нафақат ўз болаларига, балки жаҳон болаларига ҳам хайрия улашувчи фонд эгаси. Маошининг бир қисми мунтазам болаларнинг соғлиғини сақловчи жамғармага бориб туради. Елезавета 2 Бекхэмни Британия империяси офицери деб эълон қилганида асосан шу хизмат ётади.

Сантехтехник ва сартарош оиласида дунёга келган инглиз юлдузи она томонлама яҳудий, яъни онасининг бобоси ана шу миллатга мансуб. Ўзини ҳам ярим яҳудий деб билади.

Бекҳэм googleда энг кўп ахтарилган футболчилар рўйхатида учинчи ўринда, юқоридаги икки ўйинчи ҳали ўйнаётганини ҳисобга олсак, натижа ёмонмас.

Девид ҳар ўйинга алоҳида янги бутсалар билан чиққан. Ҳеч қачон бир кийган бутсасини бошқа пайт киймаган. Нафақат жарима зарбалари билан, балки соч турмаги билан ҳам ўта машҳур бўлганини биласиз.

У жуда кўп бор янги турмак билан чиқарди. Қўрқмасди. Қизиғи, Бекҳэмнинг турмаги дарҳол модага айланиб кетарди. Ҳатто тақир калга олдириб ўйнаганида ҳам.
Бекҳэм футбол ва мода бир-биридан бўлакча йўллар эмаслигини намойиш этиб берган биринчи қалдирғочдир. Ҳозирги Роналду ва Неймарлар унинг шогирдидир.

Манба: Хайрулла Ҳамидов телеграм канали
Киритилди: 09:50, 02.05.2020.
Ўқилди: 4532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.