Франциянинг «Монако» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es сайти хабар тарқатди.
Қайд этилишича, 20 ёшли ярим ҳимоячига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Мадрид клуби раҳбарияти Чуаменига узоқ йиллик шартнома таклиф қилишни ваъда қилмоқда.