Италиялик афсонавий футболчи ЖЧ финалидаги воқеани ёдга олди.
2006 йилги Жаҳон чемпионатининг финалида Италия терма жамоаси Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратган. Учрашувга қўшиб берилган бўлимлар ўтиб бораётганда Зинедин Зидан боши билан Марко Матераццининг кўксига зарба берган ва қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.
«Мен ўша ерда эдим, лекин менга фақат трибунадаги шовқин эшитиларди. Вазиятга жуда яқин эдим, қайрилиб қараганимда Маркони кўрдим. Макро: «Менга боши билан зарба берди», деди. У майдонга йиқилганида қиладиганини қилиб бўлганди. Раҳмат ва хайр. Марко ўша куни яхши кутиб олинди», – деди Каннаваро.
Зидан ўша учрашувдан кейин футболчилик фаолиятини якунлаганди.