«Барселона» легионерлари клуб ихтиёрига қайтишяпти.
Жумладан, Френки Де Йонг 3 май куни жамоа сафига етиб келади. Футбол мавсум тўхтатилган пайтда де Йонг Нидерландияга жўнаб кетган эди.
Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Мартин Брейтуэйт ҳам шу кунларда Даниядан етиб келади.
«Барселона» аъзолари 6 май куни тиббий кўрикдан ўтиб, шундан сўнг машғулотни бошлашади.