"Ливерпуль" таркибини "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали билан кучайтирмоқчи. Мерсисайдликлар футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Calciomerato нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, неаполликлар Кулибали ўрнига "қизиллар" ҳимоячиси Деян Ловренни харид қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сенегаллик ҳимоячига шунингдек, "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" ва "Реал Мадрид" клублари қизиқиш билдирмоқда.