Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Спортчилар томонидан Сардоба фожеасида жабр чеккан оилаларга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Халқимиз бошига жиддий синовлар тушаётган шу кунларда Ўзбекистон аҳолиси бир ёқадан бош чиқарган ҳолда бу мусибатларга қарши бирлашмоқда.

Бир неча кун олдин Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат ҳам жафокаш халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Бу фожеа Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва тизимдаги барча ташкилотлар раҳбар ва ходимларини бефарқ қолдиргани йўқ.

Шу муносабат билан, 2 май куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ишчи-ходимлар, спортчилар ва тренерлар Сардоба фожеасида жабр кўрган оилаларга ёрдам акциясини бошлашди.

Улар томонидан тўпланган буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-кечаклар, гигиеник воситалар, кир ювиш машиналари, спорт кийимлари ва жиҳозларидан иборат “Саҳоват карвони” кечанинг ўзида Сирдарё вилоятига етказиб берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юборилган ҳомийлик кўмаги Гулистон олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (Футбол маҳорати мактаби) ётоқхоналарига вақтинчалик эвакуация қилинган юртдошларимизга етказиб берилди.

Шунингдек, бу ерга жойлаштирилган фожеадан жабр чеккан юртдошларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида стол тенниси, шахмат-шашка спорт турлари бўйича бир қатор мусобақалар ҳам ташкил этилмоқда.

Бугун, 3 май куни ҳам Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг "Саҳоват" акцияси доирасида Тошкент шаҳрида йиғилган рўзғор буюмлари, иссиқ кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, мактаб ўқувчилари учун бадиий китоблар ҳам ўқув қуроллари ва бошқа турдаги маҳсулотлардан ташкил топган иккинчи “Саҳоват карвони” Сирдарё вилоятига жўнатилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 13:54, 03.05.2020.
Ўқилди: 3679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.