Туриннинг "Ювентус" клуби спорт директори Фабио Паратичининг маълум қилишича, клуб уч нафар футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормлоқда.
"Буффон ва Кьеллинилар билан олиб борилган музокаралар якуний босқичда турибди, шунингдек, Дибала билан ҳам шу босқичдамиз десак бўлаверади. Коронавирус билан боғлиқ бўлган вазият музоркаларни тўхтатиб қўйганди", - Паратичини сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.