Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Маркос Рохо коронавирус пандемияси даврида юзага келган карантин қоидалари бузгани учун жазоланиши мумкин, дея хабар тарқатмоқда Metro.
Рохо ҳозирда футболчи Аргентинанинг «Эстудиантес» клубида ижара асосида ўйнамоқда. Футболчининг акаси Франко ўзининг "Instagram"даги саҳифасига Рохо ҳам иштирок этган базмни жойлади ва кейинчалик ўчириб юборди. Лекин, ОАВ ушбу видеони кўчириб олишга улгурган эди.