Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман юрагида юзага келган муаммолар сабабли касалхонага ётқизилди дея хабар тарқатмоқда ТАСС.
Қайд этилишича, нидерландиялик мураббийи юрак катетеризациясини бошдан кечирган, ҳозирда унинг соғлигига хавф соладиган нарса йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Куман Нидерландия терма жамоасини 2018 йилнинг февраль ойида қабул қилиб олган ва 2022 йилгача шартнома имзолаган.