«Манчестер Сити» клубининг украиналик футболчиси Александр Зинченко АПЛга "қопда пул" билан кириб келаётган яна бир клуб ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Англия Премьер-лигасида яна бир топ-клуб учун жой бор деб ўйлайман. «Ньюкасл» клубининг янги хўжайинлари нима ишларни амалга оширишини кузатиш қизиқ бўлади. Гарчи, АПЛда юқори ўринлар учун кураш қизғин кечса-да. Тўғри, Кубок ўйинлари учун ҳам кураш қизғин кечади. Бу ерда ўйин сурати жуда юқори, мавсум мобайнида ҳар уч кунда ўйин ўтказишга тўғри келади. Мен бу воқеани қизиқиш билан кузатаман"-деди Зинченко.