Sky Sports хабарига кўра, Англия чемпионатининг кейинги мавсуми томошабинларсиз ўтиши мумкин.
Нашрнинг хабар беришича, Англия Премьер-лигаси клублари ўйинларни бўш трибуналарда ўтказишга мойил. Клублар раҳбариятлари футбол асл кўринишига фақат 2021 йил ўрталарида, яъни кутилган вакцина пайдо бўлгандан кейингина қайтиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Премьер-лиганинг жорий мавсуми CОВИД-19 тарқалиши хавфи туфайли тўхтатиб қўйилди.