"Ювентус" клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин шаҳрига етиб келди дея хабар бермоқда Football Italia.
Манбанинг ёзишича, футболчи Италияга ўзининг шахсий самолётида қайтиб келган. Энди Роналду икки ҳафта мобайнида каратинга олинади ва шундан кейингина машғулотларга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" раҳбарияти барча футболчиларини Италияга қайтишга чақирган, чунки май ойи ўрталарида жамоа коронавирус туфайли тўхтатилган мавсумни қайта тиклашга тайёргарлик кўришни бошлаш ҳақида огоҳлантирган.