Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Лука Йович Сербиядан Испанияга қайтди. Бу ҳақда AS нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, кеча хусусий самалётда Мадридга қайтиб келган. У "Реал"нинг пандемия вақтида Испанияни тарк этган ягона футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, Йович Сербияда карантин қоидаларини бузганди. Бунинг учун унга жиноий иш қўзғатилган эди. Жорий мавсум ҳужумчи "Реал" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилган.